Қайд этилишича, ҳар икки йўналиш А.Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмасидан ортга қайрилиб, ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом эттиради.

97-сонли автобус йўналиши Тошкент вокзалидан Юнусобод деҳқон бозорига боришда А.Темур ва Боғишамол кесишмасигача ҳаракатланади ва у ердан ортга қайрилиб, белгиланган йўналиш бўйича ҳаракатни давом эттиради.

157-сонли автобус йўналиши эса “Пахтакор“ метро бекатидан Юнусобод 19-даҳага боришда худди шу кесишмага етиб боради ва ортга қайрилади.

Йўл таъмирлаш ишлари якунлангач, автобуслар аввалги йўналиш бўйича ҳаракатланишни давом эттиради, — дейилади хабарда.