Кеча Тошкентдаги «Сузук ота» ҳунармандлар маҳалласида Мадина Қосимбоеванинг каштачилик мактаб-устахонаси очилди. Бу ижодий макон ўқув маркази, устахона ва галереяни ўз ичига олган.
Мактаб учун ер қадимий каштачилик анъаналарини сақлаб қолиш, қизларга ўқиш, ижод қилиш, илҳомланиш ва мустақил бўлиш имкониятини яратиш мақсадида Ўзбекистон Президентининг топшириғи билан ажратилган эди.
«Ўз истеъдоди ва санъатга садоқати туфайли Тошкент сўзанадўзлик мактабига янги ҳаёт бахш этган Мадина Қосимбоевага алоҳида миннатдорчилик билдираман», дея ёзади Мирзиёева.