Айниқса куннинг тиғиз пайтлари шаҳарнинг бир қатор кўчаларида турнақатор тирбандликлар кузатилиб турибди.
Шу каби ҳолатларни кўриб Тошкент шаҳри ҳам йирик мегаполислар сингари трафикни бошқариш муаммосига дуч келаётганлигини англаб етиш мумкин.
Тўғри ҳозирги кунда пойтахтимиздаги ҳаракат ва тирбандликлар Москва, Лондон, Нью-Йорк ва бошқа катта шаҳарлардан анча яҳшироқ бўлиши мумкин. Аммо мазкур масалани ечимига қаратилган ишлар тезкор равишда амалга оширилмаса Тошкентнинг аҳолиси санаб ўтилган шаҳарлардан кам бўлсада унда кузатилатган тирбандликлар улардагидан ўтиб кетиши мумкин.
Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 5 млн аҳоли бўлиб (доимий яшовчи 3,02 млн, кунлик шаҳарга келиб кетувчи 1,5 млн, вақтинчали истиқомат қилувчи аҳоли 0,48 млн), аҳолининг сони йилига ўртача 100 мингтага ошмоқда.
Аҳолининг кунлик ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжи 9 миллион ташкил этиб, ундан 3 миллион пиёда ҳаракатланиш, 6 миллион эса транспортда харакатланишга тўғри келади.
Транспортда харакатланишнинг 25%, яни 1,5 миллиони автобус, метро ва микроавтобусларда, қолган 4,5 миллиони, шахарда кун давомида харакатланадиган бир миллион (760 мингта доимий рўйхатдаги ва 240 мингта кунлик келиб кетувчи) автотранспортда амалга оширилади.
Юқоридаги сабаблар, йўл таъмирлаш ишлари ҳамда транспорт оқимини самарали бошқарув тизими йўқлиги, тирбандликларда ҳаракат тезлиги 7 км/соатгача тушуб кетиши, аҳолининг йўлга сарфлайдиган вақти бундан 3-4 йил олдингига нисбатан қарийб икки баробарга ортгани, бунинг ортидан секин ҳаракатланаётган транспортларнинг ортиқча ёқилғи сарфи ва зарарли газларни чиқариши натижасида, иқтисодий йўқотишлар ва мамлакатимиз экологиясига зарар ҳам ортиб бормоқда.
Аҳолини кунлик ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини қондириш, бунда йўлга сарфланадиган вақт ва моддий ресурслар самарадорлигини оширишга, жаҳон тажрибасига кўра, сифатли, қулай, хавфсиз ва жозибадор жамоат транспорти тизимини жорий этиш орқали эришилади.
Шу нуқтаи назардан ҳукуматнинг тегишли ташкилотлари тирбандликни олдини олиш масаласига бўлган эътиборлари ортиб бормоқда.
Жумладан, мавжуд ҳолатда аҳолини ҳаракатланиши йўналишлари ва вақтлари бўйича самарали ташкил этилган, гавжум жойларгача “бир қадам” томоили асосида жойлаштирилган бекатлар ва инфратузулма объектлари, барқарор тезликда ҳаракатланадиган, йўналишлари қулай боғланган жамоат транспорти тизимини жорий этиш, учта асосий йўналишларда олиб бориладиган ишлар ҳисобига амалга оширилмоқда.
Биринчидан, шаҳардаги мавжуд оқимларни (транспортный нагрузкани) йўл кўча тармоғи бўйича тақсимланишини, янги зичлаштириладиган ҳудудлардан йўл тармоғига тушадаган юкламани, таклиф этиладиган жамоат транспорти самарадорлигини ҳамда йўл кўча тармоғига тушадиган юкламаларни қайта тақсимланишини олдиндан баҳолаш воситаси сифатида Тошкент шаҳри транспорт макромодели ишлаб чиқилди. Хусусан, ушбу модел “Жаҳон банки” грант маблағлари ҳисобига жалб қилинган экспертлар гурухи билан ҳамкорликда калибровка ишлари амалга оширилмоқда. Ишлар ноябрь ойида якунланади.
Иккинчидан, жамоат транспорти янгиланган харакат таркиби (автобуслар)дан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида автобуслар йўналиш тармоғини доимий такомиллаштириб бориш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, умумий узунлиги 44 км бўлган кўча йўл участкаларида алоҳида автобуслар йўлаги ташкил этилиб, ҳозирда ушбу йўлаклардан 16 мингта автобус қатновлари кунлик амалга оширилмоқда ва 600 минг йўловчининг кунлик умумий (ўртача 10 минутдан) 100 минг соат вақти тежалишига эришилди.
Учинчидан, умумий узунлиги 472 км. бўлган транспорт доимий ҳаракатланадиган асосий артериялар ҳисобланган кўчаларда, жамоат транспорти ҳаракат устуворлиги, бекатлар ва пиёдалар учун қулай ва хавфсиз инфратузилма, транспорт оқимини самарали мувофиқлаштирилган бошқаруви (ақилли светофорлар) тизимини ичига олган комплекс чора-тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Шулар қаторида жорий ҳолатни яхшилаш, ахолини ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини сифатли, қулай ва хавфсиз хизматлар орқали қондириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошириш зарурурияти кузатилмоқда.
1. Жамоат транспорти самарадорлигини ошириш, йўловчиларнинг ҳаракатланишга сарфлайдиган вақтларини камайтириш мақсадида, пересадка қилишга мўлжалланган қулай тарифларни кенг қўллаган ҳолда қисқа масофали автобус йўналишларини жорий этиш.
2. Тирбанд кўчаларда автобуслар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланишда йўқотилаётган вақтни камайтириш мақсадида, шоҳ кўчаларда фақат тўғри ҳаракатланадиган магистрал автобус йўналишларини жорий қилиш.
3. Пойтахтга шаҳар атрофи ҳудудларидан кунлик кириб келадиган ҳамда етказиб чиқувчи ва магистрал йўналишлар кесишган жойларда пиёдалар учун қулай хавфсиз мухитни (инфратузилмани) яратиш.
4. Коридор тамойили асосида светофорларнинг мувофиқлаштирилган бошқарув тизимини, ҳамда жамоат транспорти инфратузилмасини такомиллаштириш (усутуворик, қулайлик ва хавфсизликни таъминлаган ҳолда), умумий узунлиги 472 км, 605 та светофор объектлари бўлган коридорларимизда ишларини амалга ошириш талаб этилади.
Бу ишларнинг биринчи босқичида умумий узунлиги 125 км. бўлган асосий юкламалар ва тирбандликлар кун давоимида кузатилаётган кўчаларда амалга оширилиши керак.
Маълумот учун: келтириб ўтилган Зарур ишлардан ҳозирда, коридор тамойили асосида ечимлар ишлаб чиқиш бўйича, актуал бўлиб турган 125 км йўл кўча тармоғининг 55 км. лик участкалари (А.Темур, Шаҳрисабз, Ш.Руставели, Янги Сергели, Бобур, Самарқанд дарвоза, Кўкча дарвоза, Бешайрағоч ва бошқалар) устида ишлар олиб борилмоқда.
5. Агламерация ҳудудини боғлайдиган темир йўл йўловчи ташиш (электричка) тизимини такомиллаштириш, янги автобус йўналишларини жорий этиш ҳамда қулай транспорт ўтиш боғламаларини ташкил этиш орқали шахарга кирувчи транспорт оқимини камайтириш.
6. Шаҳарда юк транспорти ҳаракатини чеклаш ва ТХАЙ бўйлаб айланма ҳаракатланишга йўналтириш, шаҳар ичидаги юк транспорти ҳаракатланадиган вақти ва йўлларини аниқ белгилаб бериш.
7. Автомобиль йўлининг темирйўл билан кесишмаларида, транспорт боғлиқлигига талаб юқори бўлган (белгиланган критериялар асосида аниқланган) ҳудудларда каналлар устидан ҳудудларни боғловчи кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш.