Шу мақсадда 2024 йилнинг 1 май санасида шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича очиқ тендер танловлари бўлиб ўтади.

Ушбу йўналишда қатновларни амалга оширишда қуйидаги талаблар мавжуд:

  • Қамчиқ довони орқали йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари ўн тўрттагача ўриндиққа эга бўлган М2 тоифадаги транспорт воситаларига;
  • бунда фақат 1 апрелдан 1 ноябрга қадар бўлган даврда кундузи;
  • ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган ва газ баллон ускуналари ўрнатилмаган;
  • секинлаштирувчи ускунаси (тоғ тормози) мавжуд бўлган;
  • ҳаракатни кузатиш навигация қурилмаси ва тахограф ўрнатилган транспорт воситаларида камида 7 йил стажи бор ҳайдовчиларга автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда қатновни амалга оширишга рухсат берилади.