Эслатиб ўтиш жоиз, Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ўзбекистондан Японияга Тошкент – ​​Осака – Тошкент йўналиши бўйича илк рейсларни 2001 йилда амалга оширишни бошлаган.

2003 йилда Uzbekistan Airways авиакомпанияси ва Япония авиация маъмурияти ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда, Япониянинг бошқа шаҳарларига ҳам қатновларни йўлга қўйишни кўриб чиқиш бошланди. Япония ҳукумати рухсати билан Осакага парвозлардан ташқари, авиакомпания Нарита шаҳрига ҳафтасига икки марта рейсларни амалга ошира бошлади. Бироқ 2020 йилда мамлакатлардаги эпидемиологик вазият, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги парвозларни амалга оширишга ўзгартиришлар киритди ва икки давлат ўртасидаги қатновлар вақтинчалик тўхтатилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Япония узоқ йиллардан буён стратегик бизнес ҳамкорлар ҳисобланади. Uzbekistan Airways авиакомпанияси учун Токиога парвозлар ҳам устувор аҳамиятга эга, шунинг учун Ўзбекистон ва Япония парвозлари 20 йилдан ортиқ вақт давомида қўллаб-қувватланиб келинади. Келгусида, шунингдек, пандемиядан аввалги Япониянинг бошқа шаҳарларига мунтазам қатновларни йўлга қўйиш ва ҳаво кемаларининг барқарор йўловчи ташишини таъминлаш ҳам режалаштирилган.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси бугундан бошлаб Тошкент – ​​Токио – Тошкент йўналиши бўйича парвозларни ҳафтада бир марта – пайшанба кунлари амалга оширади, деб хабар беради «Uzbekistan Airways» АЖ матбуот хизмати.