Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлиги ахборот хизмати маълум қилди

Маълумот учун

бугунги кунда GFCI рейтинги дунё бўйлаб фаолият юритаётган 128 та халқаро молия марказларининг рақобатбардошлигини баҳолайди. GFCI 32 рейтингини тайёрлаш доирасидаги интервью-баҳолаш ишларида турли молия марказларининг 11 мингдан ортиқ вакиллари қатнашдилар.

GFCI рейтинги халқаро молия марказларининг рақобатбардошлигини қуйидаги йўналишлар бўйича баҳолайди:

      • молия бозори,
      • бизнес-муҳит,
      • инсон капитали,
      • инфратузилма, обрў.

Рейтинг тузувчи ташкилотнинг молиявий-инвестицион ҳамжамияти – Z/Yen Group 30 минг нафар молия сектори вакилларини, дунёнинг 138 та мамлакатларидан 5 мингта халқаро корпорацияларни ўз ичига олади.

Республика пойтахтини Индексга киритилиши халқаро инвесторлар ва бизнес вакиллари томонидан инвестицион қарорларни қабул қилишда Ўзбекистонни капитал киритиш учун юрисдикция сифатида танлашга рағбатлантиради.

Маълумот учун: 

Z/Yen Group молия сектори компанияларининг кенг доираси орасида рейтинг баҳоси бериладиган молия марказларининг ривожланиш суръати тўғрисида ахборот тарқатади, шу жумладан, йирик глобал портфель инвесторлари ва суверен жамғармалар билан тўғридан-тўғри иш олиб боради.