Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
|
Маълумот учун: бугунги кунда GFCI рейтинги дунё бўйлаб фаолият юритаётган 128 та халқаро молия марказларининг рақобатбардошлигини баҳолайди. GFCI 32 рейтингини тайёрлаш доирасидаги интервью-баҳолаш ишларида турли молия марказларининг 11 мингдан ортиқ вакиллари қатнашдилар. |
GFCI рейтинги халқаро молия марказларининг рақобатбардошлигини қуйидаги йўналишлар бўйича баҳолайди:
-
-
- молия бозори,
- бизнес-муҳит,
- инсон капитали,
- инфратузилма, обрў.
-
Рейтинг тузувчи ташкилотнинг молиявий-инвестицион ҳамжамияти – Z/Yen Group 30 минг нафар молия сектори вакилларини, дунёнинг 138 та мамлакатларидан 5 мингта халқаро корпорацияларни ўз ичига олади.
Республика пойтахтини Индексга киритилиши халқаро инвесторлар ва бизнес вакиллари томонидан инвестицион қарорларни қабул қилишда Ўзбекистонни капитал киритиш учун юрисдикция сифатида танлашга рағбатлантиради.
|
Маълумот учун: Z/Yen Group молия сектори компанияларининг кенг доираси орасида рейтинг баҳоси бериладиган молия марказларининг ривожланиш суръати тўғрисида ахборот тарқатади, шу жумладан, йирик глобал портфель инвесторлари ва суверен жамғармалар билан тўғридан-тўғри иш олиб боради. |