Тошкент Фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Умида Абдураззоқованинг шу номдаги шахсий фотокўргазмаси очилди. Кўргазма Тошкент шаҳридаги Чиғатой, Сағбон, Фаробий, Сузук-ота, Ўқчи кўча ва маҳаллаларида 2015 йилдан бошлаб олган фотосуратлардан ташкил топган.

Муаллиф бу жойлардан 80-100 йиллик тарихга эга таъмирланган ва таъмирланмаган уйларни топиб фотосуратини олган.

Экспозициядаги фотосуратларда томошабин ўтмишда ўзига хос услубда қурилган (бўлиб турадиган зилзилаларни ҳисобга олиб қурилган) айрим тураржойларнинг ички ва ташқи кўринишлари, уй безаклардаги рангларга эътиборни, урф-одатларни, турмуш тарзимиз тарихидан лавҳаларни инсоний интилишларни кўради.

Муаллиф 1957 йилда туғилган. Тошкент давлат университетида (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет)нинг физика факультетида ўқиган. Фотосурат билан етук ёшида шуғуллана бошлаган. 2009 йилдан республика ва халқаро кўргазмаларда қатнашмоқда.

Ҳасан Абдуназаров