Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Маълумотларга кўра, ишларни бажариш муддати шу йилнинг 2 апрелдан сентябрь ойигача белгиланган.

"Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиб, ўз йўлларини олдиндан режалаштириш тавсия этилади", — дейилади хабарда.