2023 йилнинг 21 ва 24 апрель кунлари 780/779-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” “Афросиёб” электропоезди йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Бу байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида ташкил этилди, деб ёзмоқда "Ўзтемирйўлйўловчи" AЖ.

Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:

780-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши

Тошкент 07:00 — Қарши 10:21

779-сонли “Қарши—Тошкент” йўналиши

Қарши 15:25—Тошкент 18:50

 Қўшимча йўловчи поездлар чипталари туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда барча чипталар эркин савдога чиқарилди, деб қўшимча қилинади хабарда.