Мусобақада Ўзбекистон шарафини 10 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда.

Чемпионатнинг дастлабки кунида жамоавий баҳслар ўтказилди. Эркаклар ўртасидаги гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон ва Саудия Арабистони вакилларига қарши баҳс олиб борди. Аёллар жамоаси эса Макао, Иордания ва Тожикистон терма жамоалари билан куч синашди.

Қайд этилган натижалар:

Эркаклар:

  • Ўзбекистон — Туркманистон — 3:0;

  • Ўзбекистон — Саудия Арабистони — 0:3.

Аёллар:

  • Ўзбекистон — Иордания — 3:0;

  • Ўзбекистон — Макао — 3:0;

  • Ўзбекистон — Тожикистон — 3:0.

Бугун Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Мусобақа баҳслари 25 октябрга қадар давом этади.