Хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш мақсадида Хоразм вилоят “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Хонқа ва Гурлан туманларидаги филиалларига 6 та махсус хизмат автомашиналарини топширди. Мазкур туманларда шу кунгача 14 тадан махсус хизмат автомашиналари белгиланган график асосида аҳолига хизмат кўрсатаётганди.
Туманлардаги филиалларнинг замонавий техник базага эга бўлиши иш сифатига ижобий таъсир кўрсатиши шубҳасиз.
Рўзимбой Ҳасан,
“Янги Ўзбекистон” мухбири