Жаҳоннинг машҳур сайёҳлик йўналишидаги нашрларидан бири “TRAIN TRAVEL” интернет нашри томонидан “Traveling by Train: 6 Reasons Why I’ll Always Opt for Trains Over Planes” (Поездда саёҳат: Нима учун мен самолётдан кўра поездни танлашимнинг 6 сабаби) сарлавҳаси остида материал эълон қилинди.
Журналист Daniel James Clarke томонидан тайёрланган мақолада хорижликлар учун Ўзбекистон бўйлаб поезд ёрдамида саёҳат қилишнинг афзалликлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган.
Шунингдек, материалда Ўзбекистоннинг ҳудудлардаги туризм манзилгоҳлари, кишини лол қолдирувчи жиҳатлар ва мамлакатимизнинг мазали таомлари ҳақида сўзланган.