Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп, агар у қайта сайланса, АҚШ иккинчи муддати тугагунга қадар “Марсга етиб боради” деб ваъда берди. Трам бу ҳақда 5 октябрь куни, аввалроқ ўзига қарши суиқасд уюштирилган Батлерда (Пеньсилвания) сайловолди ташвиқоти митингида маълум қилди, деб ёзади Sky News.
Митингда Tesla ва SpaceX асосчиси, Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск (2024 йилда Forbes талқини бўйича 195 миллиард доллар бойлик билан дунёнинг энг бадавлат одамлари рейтингида иккинчи ўринни эгаллади) бир неча дақиқа саҳнага чиқди. Трамп уни таништирар экан, Маск “сўз эркинлигини сақлаб қолди ва кўплаб ажойиб нарсаларни яратди”. “У биз америкалик астронавтларни коинотга юборишимиз учун ягона сабабдир”, деди Трамп.
8 сентябрь куни Маск SpaceX компаниясининг Starship фазовий кемасини икки йилдан сўнг Марсга учириш режалари ва тўрт йил ичида сайёрага биринчи марта одам учиши ҳақида гапирди. Кейинчалик Маск, агар сайловда Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррис ғалаба қозонса, АҚШ “ҳеч қачон Марсга етиб бормаслигини” айтди, деб хабар беради forbes.ru.