Мулоқот якунларига кўра икки таълим муассасаси ўртасида англашув меморандум имзоланди.
Меморандум доирасида томонлар Франция олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқот лойиҳаларни жорий қилишда ENAC – École nationale de lʼaviation civile воситасида миллий фуқаро авиацияси учун учувчиларни тайёрлаш юзасидан бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича қўшма дастурлар тузиш ва ўқув базасини яратиш, халқаро тажрибасини ўртоқлашиш ва инновациялар трансферини қўллаб-қувватлаш, Тошкент давлат транспорт университети профессор-ўқитувчиларининг стажировкаларини ташкил этиш, таълимни рақамлаштириш ва бошқа бир қатор йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
4 майда Ўзбекистон Республикаси Президенти “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини имзолади. Мазкур ҳужжат транспорт соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида тубдан такомиллаштириш, ўқув жараёнига ўқитишнинг инновацион шакл ва ахборот технологияларини кенг жорий этиш учун янги имкониятларни очди.
Қарорда белгиланган вазифаларни самарали ижро этиш мақсадида, имзоланган меморандум ENAC ўқув дастурларини Тошкент давлат транспорти университетида авиация мутахассислари тайёрлаш жараёнига жорий қилиш, шунингдек Марказий Осиёда илк учувчиларни тайёрлаш миллий мактабини яратиш, фуқаро авиация мутахассислари ва илмий тадқиқотчиларининг келгусида лойиҳалар таҳлилини шакллантиришга кўмаклашади.
Видеомулоқотда Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев, Тошкент давлат транспорт университети ва Франциянинг Фуқаролик авиацияси миллий мактаби раҳбарияти ва бошқа масъуллар иштирок этди.