Чилонзор тумани ИИО ФМБдан олинган хабарга кўра, жорий йилнинг 1 апрель куни гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ҳамда сотиш ҳолатларига чек қўйишга қаратилган профилактик тадбирлар давомида, «Спарк» русумли автомашинани бошқарган 34 ёшли Азиз М. тўхтатилган.

Ҳолислар иштирокида текширув натижасида, автомашина юкхонасида 200 дона «Тропикамид» ва 1674 та “Регапен” дори воситалари борлиги аниқланиб, олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (“Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда, деб хабар берилади iibb.uz сайтида.