Иштихон туман ҳокими Ш.Негматов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан 1 секторга қарашли Равот, Сўғот ҳамда Кўктепа маҳаллалари ҳудудидаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга ҳамда ишсиз бўлган 72 нафар фуқарога 25 сотихдан ғалладан бўшаган ер майдонлари ажратиб берилди.
Эндиликда ушбу фуқароларнинг ўзларига тегишли бўлган ер майдонларига сердаромад экинларни экиб, даромад топиш имкониятлари мавжуд бўлди.
Ш.Негматов ер майдонларини ажратиш жараёнида Президентимизнинг ишсиз юртдошларимизнинг бандлигини таъминлашга қаратаётган эътибори, амалга оширилаётган ислоҳатларнинг барчаси, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришига эришиш учун қилинаётганлиги ҳақида алоҳида таъкидлади.
Туманда ғалладан бўшаган ер майдонларини аҳолига ажратиб бериш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда, дея хабар беради Иштихон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.