Унда ҳамкорликнинг муҳим масалалари ва умумий лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама этилди.

Музокаралар давомида Италия компаниясининг “Luxury touristic train” номли янги туристик поезди тақдим этилди. Ушбу поезд саёҳатчилар учун ҳашамат ва қулайликни тақдим этади. Поездни Тошкент –   Самарқанд – Бухоро – Хива – Тошкент йўналишида йўлга қўйиш таклиф қилиняпти.

Учрашувда томонлар қўшма корхона ташкил этиш, йўналишлар ва жадвалларни ишлаб чиқиш, шунингдек, лойиҳа бўйича амалий ишларни бошлашни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномасини муҳокама қилишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида италиялик меҳмонлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ инфратузилмаси ва вагон парки билан яқиндан танишиш мақсадида “Тошкент – Марказий” вокзалига ва “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖга ташриф буюрди, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.