Бугун, 26 январда мазкур меморандум лойиҳасини имзолаш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Турк томони билан ушбу лойиҳанинг онлайн муҳокамаси бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш борасида музокаралар олиб борди.
Учрашув сўнгида томонлар АКТ соҳасининг сунъий интеллект, электрон ҳукумат ҳамда электрон тижорат каби соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш йўналишидаги масалалар бўйича ҳам келишиб олди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.