Маданият вазирлиги ҳамда Туркия TRT телерадиокомпанияси TRT AVAZ канали билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Унга кўра, жорий йилнинг 4 ноябрдан мамлакатимизга оид туркум маданий хабарлар мазкур телеканал орқали эфирга узатилиб борилади.

Томонлар ҳамкорлиги асосида эфирга узатилган лавҳаларни вазирликнинг интернет тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали мунтазам кузатиб боришингиз мумкин.