Танлов натижаларига кўра 18 нафар ёш олим Туркия илмий-тадқиқот марказларида қисқа муддатли стажировкалар ўташини эълон қилган эди. Мазкур стажировкалар харажатлари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан молиялаштирилади.
Танлов ғолибларининг уч нафарига эса Туркия Фанлар академияси томонидан қўшимча тарзда тадқиқотчилар учун Туркияда ташкил этиладиган 5 кунлик фундаментал фанлар мактабига йўлланма берилди.
Тошкент фармацевтика институти "Фармацевтик кимё" кафедраси таянч докторанти Гулноза Холтураева, Математика институти Самарқанд бўлинмаси катта илмий ходими Акбар Сафаров ҳамда Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти таянч докторанти Манзура Раҳимова мазкур нуфузли илмий дастур доирасида жорий йилнинг 26-30 сентябрь кунлари таълим олиш имкониятини қўлга киритдилар, дея хабар бермоқда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати.