UTID раиси Д.А. Эрбаш турк ишбилармонлари икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга ва сармоявий, савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, Environmental Ltd компаниясининг қурилиш, энергетика ва инфратузилмавий ривожланиш йўналишларида қатор лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдорлиги қайд этилди.

Таъкидланганидек, компания фуқаролик инфратузилмасини, турар-жой ва аралаш мақсадли лойиҳалар, савдо ва ишлаб чиқариш объектлари, шифохоналар, сув таъминоти тизимлари, санитария, энергетика инфратузилмасини лойиҳалаш ва қурилишини бошқариш каби йўналишларга ихтисослашган. Компания 37 йилдан ортиқ фаолият юритиб келяпти ва шу кунгача беш қитъада 38 мамлакатда жиҳозларни ўрнатиш ишларини якунлади. Компания тузган умумий жорий шартномалар қиймати 22 миллиард доллардан ошади, лойиҳаларнинг захира портфели эса 1,2 миллиард долларни ташкил этади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар лойиҳага тайёрлигини тасдиқлаган ҳолда муҳокама қилинган йўналишлар доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда жорий йил охиригача тегишли вазирлик ва идоралар билан лойиҳаларни янада муҳокама қилиш учун компания раҳбариятининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича келишиб олинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.