Маҳаллий қовун навларидан татиб кўрган М.Чавушўғли уларнинг таъмини юқори баҳолади.

“Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, Ўзбекистон қовунлари – дунёнинг энг ширин қовунлари!”, – деди туркиялик юқори мартабали меҳмон.

Олтиариқ туманидан сўнг Туркия ташқи ишлар вазири яқиндагина Туркий кенгаш давлатларининг туризм пойтахти дея эълон қилинган Қўқон шаҳри томон йўл олди.