Sabah газетасининг ёзишича, автобус машҳур сайёҳлик ҳудуди Кападокия яқинидаги Невшеҳирдан Аланияга (Анталия вилояти) кетаётган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган, оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Воқеа жойига тезда шифокорлар ва полиция етиб келди. Жабрланганлар шифохоналарга етказилди, деб хабар беради tass.ru.