Автоҳалокат Мерсиннинг Айдинжик туманида содир бўлди. Автобус Анталиядан Мерсинга кетаётган эди. Сариер туннелларидан чиқишда бошқарувни йўқотиб, тўсиқлар билан тўқнашиб кетган. Шундан сўнг автобус ағдарилиб кетган.
Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда mir24.tv.