Йирик турк бизнес вакиллари иштирок этган ушбу учрашув доирасида икки давлат ўртасидаги қатор иқтисодий ва ижтимоий масалалар билан бир қаторда меҳнат миграцияси масалалари ҳам муҳокама этилди.
Хусусан, Туркия ҳудудида истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат фаолиятини тизимлаштириш ва масалаларини ҳал этиш мақсадида икки мамлакатнинг тегишли давлат тузилмалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш орқали меҳнат миграцияси соҳасида ҳукуматлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ҳам аниқ механизмлар ишлаб чиқилди.