Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари номаълум. Анталиядаги ёнғинларни ўчириш учун бошқа вилоятлардан самолёт, 19 та вертолёт, 103 та ёнғин ўчириш машинаси ҳамда 412 нафар мутахассис жалб қилинган, бироқ ёнғинни ўчириш қийин кечмоқда.

Манавгат шаҳри мери Шукру Сўзен ўрмонлардаги ёнғиннинг аҳоли турар жойларигача етиб келгани, кўплаб уйлар, бинолар ва корхоналар ёнганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, олов Манавгат марказигача етиб келган, оқибатда маҳаллий аҳоли бошқа жойга кўчирилган.

Шунингдек, шаҳар мери ёнғиннинг денгиз соҳилларидан узоқ жойда кузатилаётгани ва Анталияда дам олаётган сайёҳлар ҳаётига хавф солмаслигини қайд этган.