Йиғилишда ТУРКСОЙ ташкилоти Бош котиби Султон Раев ва фахрий раиси Анар Рзаев, ТУРКСОЙ Ёзарлар бирлиги ҳамда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдавлат, шу билан бирга, Евроосиё, Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Татаристон ва Бошқирдистон Ёзувчилар уюшмалари вакиллари қатнашди.

Ушбу йиғилишда Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов нутқ сўзлаб, ушбу фестиваль қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва адабий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир доирасида фестиваль иштирокчиларига вилоят ҳокимлигининг эсталик совғалари топширилди.