Тадбирнинг очилиш маросимида ТУРКСОЙ Бош котиби Дусен Касеинов ташкилот томонидан Турк дунёси маданияти ва санъатини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган муҳим ишларга тўхталиб ўтди. Бурсанинг Турк дунёсининг Маданият пойтахти сифатида танланганини таъкидлаган Касеинов, “Фаолиятим давомида амалга оширган қимматли лойиҳалар ичида энг ҳаяжонли лойиҳа Турк дунёси маданият пойтахти иловаси бўлди. Маълумки, деярли барча шаҳарларимиз бу номга даъвогарлик қилишди. Шу тариқа турк географиясидаги маданий, тарихий ва табиий бойлигимизни яқиндан билиш ва бутун дунёга танитиш имконига эга бўлдик", деди у.

Ташкилот расми сайти хабарига кўра, йиғилишда ташкилотнинг 2022-2025 йиллар учун янги бош котиби сайланди. Бу лавозимга Қирғизистон вакили Султанбай Раев муносиб кўрилди. Қирғизистон Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган Султанбай Раев давлат бошқарувида катта тажрибага эга бўлиб, 2013-2014 йилларда Қирғизистон маданият, ахборрот ва туризм вазири лавозимида ишлаган. 2020 йилдан ташкилот Бош котиби ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Тадбирда Кавказ дурдонаси бўлмиш Шуша тарихи, маданияти, айни дамда амалга оширилаётган қайта тиклаш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида атрофлича маълумот берилди ва шаҳар тақдимоти ўтказилди.

Бир овоздан Озарбайжоннинг Шуша шаҳри 2023 йил турк дунёси маданият пойтахти дея эълон қилинди.

Мажлис якуний ҳужжати имзоланди. Туркия маданият ва туризм вазири Мехмет Нури Эрсой, ташкилот собиқ бош котиби Дюсен Касеинов, янги бош котиб Султанбай Раев ҳамда ташкилотга аъзо мамлакатлар маданият вазирлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Шимолий Кипр турк Республикаси бош вазирининг ўринбосари, туризм, маданият, ёшлар ва атроф муҳитни мухофаза қилиш вазири Фикри Атаоглу ҳам иштирок этди.