Тадбирда Самарқанд давлат чет тиллар институти тадқиқотчиси Н.Ҳаққулов ўз маърузаси билан иштирок этди. Cўзга чиққанлар Маҳмудхўжа Беҳбудий хаёти ва ижоди ҳақида гапириб ўтди.
Маҳмудхўжа Беҳбудий Туркистон жадидчилик ҳаракатининг асосчиси эди. У 1875 йилнинг 19 январида Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида, руҳоний оиласида дунёга келган.
Замондошларидан бири бу зотни “Турон – Туркистон қуёши” деб таърифланган эди. Бу қуёш бугуннинг зулматини ҳам ёритиб турибди. Маҳмудхўжа Беҳбудий ХХ аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий харакатчанлигининг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданиятининг асосчиси, Туркистон жадидларининг тан олган раҳнамоси, мустақил жумҳурият ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек друматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист. У тарихимизнинг ғоят оғир ва мураккаб бир даврида яшади ва қолдирган мероси бугунги авлод учун бебаҳодир.
Тадбирда Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди ҳақида видеоролик намойиш этилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Кичик сержант Хайрулло ЎЛМAСОВ