Туз истеъмолини кунига 3 граммга камайтириш орқали юрак - қон томир касалликларини икки баробарга камайтириш мумкинлигини мутахассислар кўп бора қайд этяпти.
Ҳозирга қадар ушбу модул кўпгина давлатларда синаб кўрилган. Масалан, Финляндияда ўтган асрнинг 70 йилларида кундалик туз миқдорини 12 граммдан 9 гараммга пасайтиришга ундовчи фикрлар айтила бошлаган экан.
Натижада нима эришилди?
Мамлакатда юрак касалликлари билан касалланганлар мос равишда 75-80 фоизга қисқарди ва узоқ умр кўриш давомийлиги 5-6 йилга ошгани кузатилмоқда, деб хабар беради Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси матбуот хизмати.