Таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ҳуқуқшунос Убайдулла Мингбоевга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси“ фахрий унвони берилди.

Маълумот учун, Убайдулла Мингбоев Сурхондарё вилоят суди судьяси, вилоят суди раисининг ўринбосари, Олий суд судьяси, Бухоро вилоят ва Тошкент шаҳар судларига раҳбарлик қилган. Шунингдек, Судьялар олий кенгаши раиси сифатида самарали фаолият кўрсатган.