Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этиб, якунда 3 та бронза медалини қўлга киритди.
Қизларимиздан Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг) ҳамда Шукуржон Аминова (-57 кг), шунингдек, йигитларимиздан Жаҳонгир Маматраҳимов (-90 кг) турнирда бронза медалига сазовор бўлди.
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-57 кг: Шукуржон Аминова
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов
Мусобақада иштирок этган терма жамоамизнинг бошқа вакилларидан Муҳаммадқодир Мансуров (-100 кг) ва Исломбек Равшанқулов (+100 кг) 5-ўринни банд этган бўлса, Ирисхон Қурбонбоева (-78 кг) 7-ўрин билан кифояланди.