Ушбу ускунани ихтиро қилишдан аввал Запата ўзининг аввалги ишланмасидан фойдаланган эди. Гап авиацион керосинда ҳаракатланадиган Flyboard Air учар укунаси ҳақида бормоқда. У мазкур учар ускуна воситасида Ла-Манш устидан учиб ўтишга муваффақ бўлганди. Flyboard Airдан фарқли равишда JetRacer учар креслони эслатади. Унга ўнта двигатель ўрнатилган.

Маълумот берилишича, ихтирочи бошқарув тизимини такомиллаштирган, натижада учар ускуна бурилишларда ўзининг яхши техник жиҳатларини намоён этди.   

JetRacer уч километр баландликка кўтарилиб, соатига 250 километр тезликда ҳаракатлана олади. 200 килограмм юкни ташиш имкониятига ҳам эга.  

Запата ҳамда унинг компанияси (Zapata) JetRacerни оммавий ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиққани йўқ. Ҳозирча ускуна кўргазмали парвозларни амалга оширмоқда, деб хабар беради techcult.ru.