Наманган вилояти Учқўрғон туманида ташкил этилган тадбирда иштирок этган фахрий ҳарбийларнинг оғзидан янграган бу фикрлар шу мактабда таҳсил олаётган ҳар бир йигит-қизни тўлқинлантиргани шубҳасиз.
— Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда жойларда фахрий ҳарбийлар ва ёшлар учрашувларини ташкил этяпмиз, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилоят бўлим бошқаруви раиси А.Мукаррамов. — Ўтказилаётган маърифий тадбирларимиз ўқувчи йигит-қизларимизнинг ватанган бўлган муҳаббатини янада оширишга хизмат қилмоқда. Фахрийлар шарафли касб — ҳарбийликнинг машаққатлари ҳақида гапиришмоқда. Мақсадимиз — ёшлар орасидан ватан ҳимоячиларини тарбиялашдан иборат.
Тумандаги 1 сон мактабда ташкил этилган маърифий учрашув якунида хизмат вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлган учқўрғонлик Илҳомжон Жўраевнинг оиласи ҳолидан хабар олиниб, фонднинг хайрия ёрдами кўрсатилди.
“Маҳалла” фонди
матбуот хизмати