Лекин алимент ундириш жараёнида айрим масъулиятини унутган оталар белгиланган маблағни тўлашда турли баҳоналарни рўкач қилишмоқда. Аммо, давлат ижрочиларининг мажбурий ҳаракатлари мобайнида қарздорликларни ундириб берилиши таъминланмоқда. 

Жумладан, яқинда олиб борилган ҳаракатлар давомида учқўрғонлик отадан фарзанди учун алиментдан бўлган 22 млн. сўм қарздорлик ундирилди.

Маълум бўлишича, бўлим иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2014 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор А.Қодировдан ундирувчи Ф.Ҳасанова фойдасига 1 нафар фарзанди учун
1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Давлат ижрочиси томонидан мунтазам равишда тарафларга алимент маблағни ўз вақтида тўлаши тушунтирилади.

Бироқ, қарздор ота бу масъулиятга панжа орасидан қарайди ва кун, ой ўтиб қарздорлик жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 22 млн. сўмни ташкил этади.

Навбатдаги мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор отадан алимент маблағи ундириб берилди.

Аброр Холматов,

МИБ Учқўрғон туман бўлими бошлиғи