Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзавиация» агентлиги учта хорижий авиакомпанияга Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берди.

«Ўзавиация» агентлиги маълумотига  кўра, булар Ҳиндистоннинг «IndiGo», Польшанинг «LOT Polish Airlines» ва Малайзиянинг «Мalindo Airways» авиакомпанияларидир.

Ўзбекистон ва тегишли давлатлар ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битим асосида берилган эксплуатацион рухсатномаларга кўра, парвозлар қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

Деҳли–Тошкент–Деҳли йўналишида А-320nео ва А-321neo самолётларида;

Варшава–Тошкент–Варшава йўналишида Боинг 737-8мах самолётларида;

Куала-Лумпур–Тошкент–Куала-Лумпур йўналишида А-330 самолётларида.