“Оқ-олтин” маҳалласидаги “Зиёда-200” (номи ўзгартирилган) фермер ҳўжалиги раҳбари Б.У ва “А.Навоий” маҳалласидаги “Абдинаби хаёти” фермер хўжалиги раҳбари А.Т.лар ўзининг ер майдонидаги экинларини сўғоришда сув насосидан фойдаланган.
Бироқ бу ҳар иккала хўжалик раҳбарлари ўзига тегишли бўлган сув насосини элекр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри, ўзбошимчалик билан улаб, энергия ресурсларини талон-торож қилган.
Эслатиб ўтмоқчиман, муҳтарам Президентимиз раҳбарларлигида мамлакатда пандимия билан боғлиқ вазиятни яхшилаш, давлат иқтисодётини барқарорлигини таъминлашга қаратилган самарали тадбирлар амалга оширилаётган бир пайтда ҳалқимиз орасида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланаётган бундай кимсалар ҳам борлиги маълум бўлди.
Ушбу ноқонуний ҳолат бўйича ҳозирда таъминотчи корхона манфаатига етказилган зарар аниқланмоқда.