Украина, Франция ва Буюк Британия етакчилари Парижда Украина мудофааси, тикланиши ва стратегик барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун кўп миллатли кучларни жойлаштириш нияти тўғрисидаги декларациясини имзолади, деб хабар бермоқда Украина ОАВлари.
“Украина, Франция Республикаси ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида Украина мудофааси, тикланиши ва стратегик барқарорлигини қўллаб-қувватлаш учун кўп миллатли кучларни жойлаштириш нияти тўғрисидаги декларацияни қуйидагилар имзолади: Украина Президенти Владимир Зеленский, Украина вакили; Франция номидан Эммануэль Макрон ва Бирлашган Қироллик номидан Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер”, дейилади баёнотда.
Ҳужжат Парижда бўлиб ўтган “Кўнгиллилар коалицияси” саммити якунлари бўйича етакчилар томонидан имзоланди.
Учрашув Украинанинг мудофаа қобилиятини қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва тинчлик йўлидаги сиёсий қадамларни муҳокама қилишга қаратилган.
“Кўнгиллилар коалицияси” етакчилари йиғилишида Россия билан ўт очиш тўхтатилган тақдирда қўшин жўнатиш истагида бўлган Буюк Британия ва Франция бошчилигидаги 35 давлат вакиллари иштирок этди.
Муҳокамаларда Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва уларни амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди, деб хабар берди aa.com.tr.