Мазкур чемпионатда 100 га яқин полвонлар 65, +65, 90, +90 кг. вазн тоифаларида беллашди. Мусобақада ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Неъматулла Тўйчиев бош ҳакам вазифасида ишлади. Юқори савияда ўтказилган чемпионатда ҳакамлар белбоғли курашда қўлланиладиган атамаларни соф ўзбек тилида талқин этди.     

Европа чемпионатининг якуний натажаларига кўра, умумжамоа ҳисобида польшалик спортчилар биринчи, мезбон спортчилар икккинчи ва литвалик полвонлар учинчи ўринни банд этди.

Ҳар бир вазн тоифасида кучли учликдан жой олган полвонлар Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланди.

Шунингдек, Украинанинг Львов шаҳрида Украина  белбоғли кураши бўйича жаҳон чемпионати ҳам бўлиб ўтди. Унда тўрт нафар спортчимиз муносиб иштирок этди. 16 та давлатдан 200 га яқин полвон иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатининг классик ва эркин йўналишларида иштирок этган  +90 кг. вазн тоифасида Рустам Умаров (Наманган) олтин медаль, 90 кг. вазн тоифасида Музаффар Соиббоев (Наманган), +90 кг. вазн тоифасида Латифжон Бадалов (Наманган) ҳамда +65 кг. вазн тоифасида Саҳобат Шералиева (Фарғона)  бронза медалига эга чиқди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу чемпионат Халқаро белбоғли кураш ассоциациясининг кўмаги остида ўтказилди ва мазкур ассоциация жорий йилнинг 27 сентябрь санасида Литвада расман Европа Иттифоқидан рўйхат ўтказилган.

Европа чемпионати доирасида Жаҳон белбоғли кураш ассоциациясининг конгресси ҳам бўлиб ўтди. Конгрессда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан амалга оширилаётган ишларга оид ахборотлар тингланди, ташкилий масалар ҳамда ижроқўм сафини кўпайтириш, Осиё ва Пан Америка белбоғи кураш федерацияларини очиш хусусида ҳам келишиб олинди. Демак, бу жараён ўз-ўзидан миллий белбоғли курашимизнинг ер курраси бўйлаб янаям кенг оммалашаётганидан дарак беради. 

Европа чемионати ва украинча белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати ҳамюртларимиз  – Халқаро белбоғли кураш ассоциацияси раҳбарияти саналган Азиз Ғаниев, Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировларнинг бевосита раҳбарлиги остида ўтди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади