Бундан буён хорижий давлатлар фуқаролари Украина чегарасини кесиб ўтишда Украинада рўйхатдан ўтган ёки мазкур мамлакатда ваколатхонасига эга бўлган ёҳуд украиналик ширкат билан шартнома тузган суғурта компанияси томонидан берилган суғурта полисига эга бўлишлари талаб этилади.

Суғурта чет эл фуқаросининг COVID-19га чалинганида даволаниш харажатларини қоплаши ва Украинада бўлиш даврига тўғри келадиган муддатда амал қилиши керак.

«Қизил ҳудуд» мамлакатларидан келган чет элликлар ўз-ўзини яккалаш режимига амал қиладилар. 2020 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра Ўзбекистон «яшил ҳудуд»га киритилган.

Батафсил маълумот билан https://visitukraine.today/ru сайтида танишиш мумкин.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби Украинага ташриф буюришни режалаштираётган ҳамюртларимизга Украина томонининг ушбу қарорини инобатга олишни тавсия қилади, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.