Меҳмонларни вилоят ҳокими Тўра Боболов қабул қилиб, воҳа саноатининг турли соҳаларида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, чорвачилик ва паррандачилик тармоқларида алоқаларни ривожлантириш, таълим,тиббиёт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро фикр алмашди.
Ўтган йили Сурхондарё вилоятидан Украинага 678 минг доллар миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинган. Вилоятга 2 миллион 374 минг долларлик маҳсулотлар импорти амалга оширилган.
Украина элчиси Сурхондарё вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зафар Намозов билан ҳам учрашиб, воҳанинг бой сайёҳлик салоҳиятига юқори баҳо берди. Динлар чорраҳаси бўлган вилоятга туристларни кўпроқ жалб этишни режалаштириб олгани қайд этилди. Сайёҳлар учун муҳим инфратузилмани янада ривожлантириш юзасидан таклифлар билдирди.Уч кун давомида меҳмонлар Ангор, Жарқўрғон, Шеробод, Шўрчи, Олтинсой, Денов, Сариосиё каби туманларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганди.
Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан қатор келишувларга эришилди.
Термиз туманидаги «Gold Dried Fruits Export» қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, «ZIF Textile» тикувчилик корхоналари, «Termiz Cargo Centre» халқаро логистика маркази сингари йирик субъектлар ва тарихий ҳамда археологик ёдгорликлар билан яқиндан танишди, деб хабар беради Сурхондарё вилоят туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати.