Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Божхона институти бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Эргашев Восид Ёқубович, Фидокорона хизматлари учун ордени соҳибаси, шоир А.Ориповнинг турмуш ўртоғи Ханифа Орипова, Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова, Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва курсантлар, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Республика Маънавият ва маърифат марказининг мўъжаз тадбирлар залида ташкил этилган ушбу тадбирда сўз олган шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар томонидан Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов сўзи, Мутал Бурхонов мусиқаси остида басталанган халқимиз қўшиғининг улуғворлиги, унда халқимизнинг тарихий орзу-умидлари яшаши, ҳар бир Ватан фарзанди Давлатимиз мадҳиясига муносиб эҳтиром кўрсатиши лозимлиги тўғрисида сўз юритдилар.
Тадбир давомида Божхона институтининг курсантлари томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърий чиқишлар, халқимиз эъзозидаги хонандалар томонидан куй-қўшиқлар янгради.
Токи Ватанимиз мадҳияси янграр экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан Мадҳияси ер курраси аро янграйверади.
Муножат Мўминова