“Умид ниҳоллари — 2022” спорт мусобақаларининг вилоят финал босқичи спортнинг 11 та туридан бўлиб ўтмоқда.

Республикамизнинг барча туман (шаҳар)ларида умумтаълим мактабларининг 7-8 ва 9-11-cинф ўқувчиларидан иборат терма жамоалари мазкур мусобақаларда спортнинг бадминтон, футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, стол теннис, шахмат, кураш, спорт гимнастика, бадиий гимнастика, енгил атлетика спорт турлари бўйича беллашмоқда.

Мусобақалар ўқувчи-ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадига уйғун тарзда ўтмоқда.