Бунда дастур доирасида:

1–4-синф ўқувчилари учун жисмоний тарбия дарсларида теннисга қизиқишни шакллантириш бўйича бошланғич машғулотлар йўлга қўйилади;

ўқувчиларнинг теннисга қизиқиши ҳамда спорт инфратузилмаси мавжудлигига қараб теннис ривожлантириладиган умумий ўрта таълим ташкилотлари танлаб олинади;

танлаб олинган умумий ўрта таълим ташкилотларида теннис бўйича спорт секциялари ташкил этилади ҳамда уларнинг моддий-техника базаси яхшиланиб, спорт инвентарлари, шу жумладан, “tennis wall” мосламалари билан Ўзбекистон теннис федерацияси маблағлари ҳисобидан жиҳозланади;

машғулотлар танлаб олинган умумий ўрта таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги спорт мактабидан жалб этилган тренерлар томонидан олиб борилади.

Қарор билан 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ–114-сон қарори 7-иловасининг 9 ва 10-бандларидаги миқдорларга қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:

9. Осиё ва Параосиё ўйинлари ғолиблари ҳамда совриндорлари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун — 25 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун — 12 500 АҚШ доллари;

бронза медаль учун — 6 250 АҚШ доллари.

10. Осиё ва Параосиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

олтин медаль учун — 10 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль учун — 5 000 АҚШ доллари;

бронза медаль учун — 2 500 АҚШ доллари.