Ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати асосида шакллантирилган.
Дарсликлар 2023-2024-ўқув йилида умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицейларни битирувчи ўқувчилар ва бошқа абитуриентларнинг ОТМларга кириш тест синовларига тайёргарлик кўришлари учун тавсия сифатида тақдим этилган.
Ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати билан https://uzbmb.uz/info/textbooks манзили орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда танишиш мумкин.