UNICEF маълумотларига кўра, 2023 йилда дунё бўйлаб беш ёшгача бўлган 4,8 миллион бола вафот этган. Энг оғир вазият Африкада, яъни у ерда 2,76 миллион бола беш ёшга тўлмасдан ҳаётдан кўз юмган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар ўлимини баҳолаш бўйича идоралараро гуруҳи маълумотларига кўра, Нигерда болалар ўлими энг юқори кўрсаткичга эга, болаларнинг 11,5 фоизи беш ёшга тўлмасдан вафот этган. Нигерия, Чад ва Сомалида ҳам вазият оғир. Бу мамлакатларда ҳар ўнинчи бола беш ёшга тўлмасдан вафот этмоқда.

Шимолий Африкада вазият унчалик ёмон эмас. Тунисда болалар ўлими даражаси 1,3 фоиз, Марокашда 1,7 фоиз, Мисрда 1,8 фоизни ташкил этди.

Бу кўрсаткичларни Колумбия (1,2 фоиз) ва Мексика (1,2 фоиз) билан солиштириш мумкин. Европада Молдова чақалоқлар ўлими бўйича энг юқори кўрсаткичга эга – тахминан 1,5 фоиз, деб хабар берди naked-science.ru.