3 ноябрь куни UNICEF, Tech4Impact ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги Ўзбекистонда амалга оширилган UniSat дастурининг натижаларини сарҳисоб қилди.

Жаҳон Иқтисодий Форумининг 2025 йилги «Иш ўринлари келажаги ҳисоботи»га кўра, рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини ошириш глобал меҳнат бозорини шакллантирувчи энг муҳим омиллардан биридир. Сунъий интеллект, катта ҳажмдаги маълумотлар ва умуман, технология саводхонлиги каби технологик кўникмаларга, шунингдек, қайта тикланадиган энергия манбалари ва эколог-муҳандисларига талаб ортиб бормоқда.

UniSat дастури 2021йилда бошланганидан бери мамлакат бўйлаб 1000 дан ортиқ қизлар фан, технология, муҳандислик ва математика (STEM) соҳаларида билим олди.

Дастурнинг 2025 йилдаги иштирокчиларининг ярмидан кўпи (58,3%) 15-17 ёшдаги қизлардир.

Ўзбекистонда, дунёнинг бошқа мамлакатларида бўлгани каби, турли сабабларга кўра ўғил ва қиз болалар ўртасида компьютер саводхонлиги, техник таълим ва карьера соҳасида сезиларли тафовут сақланиб қолмоқда.

UNICEF тадқиқотига кўра, Ўзбекистондаги аёллар ва қизлар ҳануз аёллар учун анъанавий ҳисобланган соғлиқни сақлаш, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида билим олади ва меҳнат қилади. UniSat қизларнинг замонавий технологик дунёда ўзини ўзи англаш имкониятларини кенгайтириш орқали бу тафовутни камайтиришга ёрдам беради ва шу орқали Ўзбекистон ташаббусларини амалга оширишга ҳисса қўшади.

Тантанали маросимда UniSatнинг биринчи мавсум битирувчилари муваффақиятлари тўғрисида ҳикоя қилинди, хусусий сектор вакиллари Ўзбекистондаги қизлар учун SТEМ соҳасидаги карьерани ривожлантириш салоҳияти ҳақида тақдимот қилдилар. Тадбир барча UniSat 3.0 иштирокчилари ва финалчиларига сертификатлар топшириш билан якунланди.