Хабарномадан биладики, картасидаги 11.242.000 сўм пулни кимдир ечиб олади. Шундан сўнг жабрланувчи тегишли идорага бу бўйича мурожаат қилади.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Бухоро вилояти Когон туманида яшовчи 29 ёшли С.М., содир этгани аниқланди.

Унга кўра, А.М. дорихонадан дори сотиб олаётган вақтда банк картаси пин-код рақамини айтганида уни ёнида турган С.М. эслаб қолган, А.М. пластик картасини дорихонада унутиб қолдирилганида ундаги пулларни ўзлаштиргани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.  

Қонунга мувофиқ, С.М. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар  учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.