Ҳужжат лойиҳаси билан, Шовот туманида жойлашган “Юсуф Ҳамадоний” мажмуасига туташ ҳудудларда туризм инфратузилмасини барпо қилиш, зиёратчилар ва туристлар учун қўшимча қулайликлар жумладан, умумий овқатланиш объектларини “ҳалол” стандарти бўйича сертификатлаштириш ва дам олиш жойлари ташкил этиш чоралари кўрилади.
Шунингдек, Урганч-Хива йўналишидаги йўл бўйи ҳудудларини ўз ичига олган “Хива туристик транспорт коридори”ни ташкил этиш ҳамда уларда замонавий меҳмонхона мажмуалари, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектлар қуриш белгиланмоқда.
Мазкур “Хива туристик транспорт коридори” ҳудуди “Wi-Fi” технологияси асосида Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб олиниши кўзда тутилган.
Шу билан бирга, 2020 йил 1 сентябрдан “Урганч” халқаро аэропортида “ҳаво эркинлигининг” бешинчи даражасини тақдим этувчи “Очиқ осмон” режими жорий қилиниши мумкин.
Қайд этилишича, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Урганч давлат университети базасида хитой, япон, корейс, итальян, араб ва испан тилларини ўргатишга ихтосослаштирилган йўналишлар фаолияти ҳам йўлга қўйилади.